Олий Мажлис Сенати раиси котибиятига раҳбарлик қилган шахс Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчиси бўлди
Алишер Абдусаломов Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчиси бўлди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум бўлишича, 29 август куни Ўзбекистоннинг Кореяга янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Алишер Абдусаломов Сеулга етиб борган.
Қайд этиш керакки, Абдусаломов 1995 йилдан 2024 йилгача (қисқа танаффус билан) Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонасига раҳбари, июнь ойида вафот этган Виталий Фен ўрнига тайинланди.
Абдусаломов Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети ва Жанубий Кореянинг Кёнг-Хи университетини битирган. У элчи этиб тайинлангунга қадар Олий Мажлис Сенати раиси котибиятига раҳбарлик қилган.
Дипломат касбий фаолиятини Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида (ҳозирги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги) етакчи мутахассисликдан бош бошқарма бошлиғигача бўлган лавозимларда ишлаган.
Шунингдек, 2013−2016 йилларда Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи, 2018−2024 йилларда эса Жанубий Кореяда ҳам ушбу лавозимда ишлаган.
«Янги элчи ўзаро ҳамкорликнинг иқтисодий, маданий ва дипломатик жиҳатларига эътибор қаратган ҳолда Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш борасидаги ишларни давом эттириш ниятида», дейилади хабарда.
Аввалроқ, икки Олимпиада чемпионларига муддатидан олдин подполковник унвонлари берилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг