Ўйнаганлар бўлади хуш, Хоразмнинг лазгисига
Ўзбек миллий рақс санъатида Хоразм йўналиши ўзининг бетакрор жозибаси билан ажралиб туради. Айниқса, илоҳий мўъжиза сифатида эътироф этиладиган, жонбахш “Лазги” куйи чалинганда кекса-ю ёш барча беихтиёр рақсга тушиб кетади. Кейинги йилларда миллий рақс санъатимизни ривожлантириш борасида бир қатор ташаббуслар рўёбга чиқди. Жумладан, “Лазги” рақси 2019 йилда ЮНЕСКОнинг Инсоният номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритилди. 2022 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта Хива шаҳрида “Лазги” халқаро рақс фестивали ўтказилмоқда. Ўзбекистон давлат хореография академиясининг Урганч филиалида “Лазги” ижрочилигини янада ривожлантириш бўлими ҳамда филиал қошида ихтисослаштирилган бошланғич рақс санъати мактаб-интернатининг ташкил этилиши янги истеъдодларни излаб топиш ва кашф этишга имкон беряпти.
Йигирма беш йиллик меҳнат фаолиятим давомида ўндан ортиқ хорижий давлатларда гастроль сафарларида, турли халқаро танловларда қатнашиб, Хоразм рақсларини кўп минг сонли мухлислар эътиборига ҳавола этдим. Бугун 30 нафарга яқин шогирдларим миллий рақсларимизни нуфузли фестиваллар саҳнасида зўр маҳорат билан ижро этаётганликларидан бахтиёрман.
Ватанимиз Мустақиллигининг 34 йиллиги арафасида муҳтарам Президентимизнинг фармони билан “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони билан тақдирландим. Бу юксак эътибор менга жуда катта ижодий куч, илҳом ва рағбат берди. Бундан буён ҳам миллий рақс санъатимизни янада ривожлантириш, жаҳон саҳналарда кенг тарғиб этиш ва келажак авлодларга етказиш йўлида бор билим, куч ва ғайратимни аямайман.
Отабек Рўзметов,
Ўзбекистон давлат филармонияси
Хоразм вилояти бўлинмаси балет артисти.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг