Одессадаги кўп қаватли уйлар Россия дронлари ҳужумига учради

12:49 31 Декабрь 2025 Дунё
458 0

Россия армияси 31 декабрга ўтар кечаси Одесса вилоятидаги кўп қаватли турар-жой биноларига дронлар ҳужуми уюштирди, деб хабар бермоқда BILD нашри.

Маълум қилинишича, иккита кўп қаватли турар-жой бинолари ва муҳим инфратузилма объектларига зарба берилган. Оқибатда Одесса вилоятининг бир қисми иссиқлик, электр энергияси ҳамда сувсиз қолган.

«Одессага уюштирилган тўғридан-тўғри зарбалар бир нечта кўп қаватли турар-жой биноларига зарар етказди. Биноларда жойлашган хонадонларда ёнғин содир бўлди», — дейди вилоят минтақавий ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Кипер.

Сўнгги маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида бир нафар катта ёшли эркак ҳамда етти ойлик, саккиз ёш ва ўн тўрт ёшли болалар турли даражадаги тан-жароҳатлари олган. Ҳозирда болаларнинг аҳволи ўртача, 42 ёшли эркакнинг аҳволи эса оғир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер