ОЧЛга қуръа ташланди. «Насаф»нинг рақиблари маълум

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 25-31 август кунлари аёллар клублари ўртасида Осиё чемпионлар лигасининг саралаш босқичи бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон чемпиони, Қаршининг «Насаф» клуби ўз гуруҳида биринчи ўринни олиш орқали мусобақанинг финал босқичига йўлланмани қўлга киритганди.
11 сентябрь куни Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида ОЧЛнинг гуруҳ босқичига қуръа ташланди.
Владислав Хан шогирдлари қуръа натижаларига кўра, мусобақанинг «B» гуруҳидан ўрин олди. Ушбу гуруҳда Хитойнинг «Wuhan Jiangda», Эроннинг «Bam Khatoon» ва Ҳиндистоннинг «East Bengal» жамоалари ҳам бор.
Маълумот учун, мазкур гуруҳ ўйинларига Хитой давлати мезбонлик қилади. Гуруҳ босқичи ўйинлари жорий йилнинг 9-23 ноябрь саналарида, чорак финал, ярим финал ва финал баҳслари эса 2026 йилнинг март ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг