Ўба “Туризм қишлоғи” номига нима сабабдан муносиб кўрилди?
Етти авлиё қадамжосининг иккитаси - Хожа Али Ромитаний ва Хожа Муҳаммад Бобойи Самосий зиёратгоҳлари Ромитан туманида жойлашган.Улардан йил бўйи узоқ - яқиндан келувчилар қадами узилмайди. Одатда, сайёҳлару зиёратчилар Ўба қишлоғи орқали шу икки муқаддас гўшага кириб боришади.
-Айнан шу жиҳат кўҳна Ўбага “Туризм қишлоғи” мақоми берилишига сабаб бўлди,- дейди халқ депутатлари туман Кенгаши депутати М. Атоева.- Гап шундаки, бу икки қадамжо мазкур қишлоқдан қўл чўзса етгудек масофада. Қолаверса, сайёҳлар қизиқишига сабаб бўлаётган қадимий Бўронтепа, у ерда ташкил этилган “ Bukhara Desert Oasis & SPA“ туристик кластерига ҳам шу қишлоқдан ўтиб борилади.Шунингдек, Ўба ва унга ёндош қишлоқларда каштачилик, миллий таомлар тайёрлаш, агротуризм йўналиши учун жозибадор саналган анор, анжир етиштириш борасида асрлар оша бой тажриба тўпланган.
Яқинда туризм соҳаси масъуллари, маҳаллий тур –операторлар, жамоатчилик вакиллари иштирокида бу гўшанинг сайёҳлик салоҳияти намойиш этилди, ички туризмни ривожлантиришга хизмат қиладиган келишувларга эришилди ва мутасаддиларга Туризм қўмитаси томонидан Ўба туризм қишлоғи дея эътироф этилган махсус сертификат топширилди.
Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, айни дамда Вобкент туманидаги Ширин, Когон туманидаги Қасри Орифон қишлоқлари ҳамда Ғиждувон туманидаги Ғиждувон Қўрғони маҳалласи ҳам шундай мақомга эга.
Истам ИБРОҲИМОВ, “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- ICCI 2026: Янги Ўзбекистоннинг қурилиш салоҳияти – ғоялардан кенг кўламли ечимларгача
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг