Нурафшонда ҳоким ёрдамчиси 2 минг доллар пора билан ушланди
Мансаб мавқеидан фойдаланган ҳоким ёрдамчиси қўлга олинди, деб хабар бермоқда «Хавфсизлик» Telegram-канали.
Унда айтилишича, Нурафшон шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирининг ҳоким ёрдамчиси Тошкент шаҳрида яшовчи фуқарони мансабдор танишлари орқали Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг Тошкент вилояти бошқармасига ишга киритиб қўйишини ваъда қилиб, ўз «хизмати» эвазига 2 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ҳоким ёрдамчиси сўралган пулни ўзининг танишлари орқали олган вақтида ушланган.
Маълумот учун, ушбу шахс муқаддам бир неча маротаба судланган бўлган. Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг