Нукусда ўзбек тили байрами кенг нишонланди

Ғ. ОТАЖОНОВ/«Халқ сўзи». Нукус шаҳридаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида Ўзбек тили байрами муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Оринбаев сўзга чиқиб, йиғилганларни байрам билан табриклади.
Таъкидланганидек, ўзбек тилига бўлган ҳурмат кўп миллатли халқимизнинг маънавий дунёсини янада бойитишга, миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш ва уларни улуғлашга қаратилган ғамхўрликнинг ифодасидир.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузини оширишга алоҳида эътибор берилиб, бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Давлат тилини чуқур ўрганиш, уни илмий асосда ҳар томонлама ривожлантириш ва қўллаш доирасини кенгайтириш юртимиз тараққиёти ҳамда халқимиз келажагини белгилайди. Ёшларни она Ватанга садоқат руҳида тарбиялашда ва миллий урф-одат, анъаналаримизни асраб-авайлашда муҳим ўрин тутади.
Байрам тадбири санъат ва маданият ходимлари томонидан тайёрланган концерт дастури билан давом этди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг