Нукусда «Ҳарбий» Қорбоболар аҳолига байрам шукуҳини улашмоқда
Барча севиб кутадиган Янги йил байрами тароватини тарқатиш, аҳолига айём шукуҳи ва юқори кайфиятни улашиш мақсадида Нукус гарнизони ҳарбий хизматчилари И.В.Савиский номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи ҳудудида ўрнатилган Янги йилнинг бош арчаси олдида байрамона концерт дастурини намойиш этди.


Шоду хуррам кайфиятда сайр қилиб юрган юртдошларимиз Янги йил байрамининг бош қаҳрамони – Қорбобо кийимида майдонга чиққан Нукус гарнизони ҳарбий оркестри томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлардан баҳра олган бўлса, муддатли ҳарбий хизматчиларнинг жанговар элементлардан иборат бўлган кўл жанги бўйича кўргазмали чиқишларини завқ билан томоша қилишди.

Қувончи ичига сиғмаган иштирокчилар жараёнларни қўл телефони орқали видеотасвирга олишга ошиқди.

Ҳарбий хизматчилар томонидан байрам томошалари шаҳар бўйлаб яна давом этади.


Шимоли-ғарбий ҳарбий округ
матбуот хизмати
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг