Нукус шаҳрига янги автобуслар олиб келинди

Ғайрат ОТАЖОНОВ/«Халқ сўзи». Қорақалпоғистонда жамоат транспорти қамровини ошириш, йўловчиларга кўрсатиладиган хизмат сифатини яхшилаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Бугун, 20 январь куни шу соҳадаги ислоҳотларнинг узвий давоми сифатида Нукус шаҳрига Хитой давлатидан 12 дона замонавий автобус олиб келинди.
— Халқимизга қулайлик яратиш мақсадида Президентимиз томонидан жамоат транспорти хизматини ривожлантиришга оид қабул қилинган қарорлар ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда, — дейди Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирининг ўринбосари Байрам Юсупов. — Бугун фойдаланишга топширилаётган янги автобуслар “Сапсан Транс Нукус“ масъулияти чекланган жамияти томонидан қарийб 11 млрд. сўмлик маблағ эвазига лизинг асосида олиб келинган. Бу ҳам транспорт соҳасида фаолият олиб борадиган тадбиркорларга яратилган имкониятларнинг амалдаги ифодаси.
Жамоат транспортида «Брутто-шартномаси», яъни «босиб ўтилган йўл» ва «сифат» мезони асосида йўловчи ташиш хизмати кўрсатилиши белгиланган. Нукус шаҳрида 15 та автобус йўналишлари ташкил этилиб, ушбу йўналишларга 188 та замонавий автобус олиб келиш режалаштирилган. Бугунги фойдаланишга топширилган янги автобуслар бу борадаги янги йўналишларнинг дастлабкиси ҳисобланади.
Янги автобуслар бугундан Нукус шаҳар аҳолиси ва меҳмонларига транспорт хизматини кўрсатишни бошлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг