Ноябрдан табиий газнинг ижтимоий норма миқдори ошади — «Ҳудудгазтаъминот»
Жорий йилнинг 1 ноябридан бошлаб табиий газнинг ижтимоий норма миқдори 100 метр кубдан 500 метр кубгача оширилади. Бу ҳақда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ноябрь ойининг биринчи кунидан ойлик базавий меъёрлар иситиш мавсуми учун мўлжалланган шкалага ўтади. Ноябрь, декабрь, январь ва февраль ойларида бир ойлик меъёрлар қуйидаги тартибда бўлади:
- 500 м3 гача — 650 сўм (1 м3 газ учун);
- 501 м3 дан 2500 м3 гача — 1500 сўм;
- 2501 м3 дан 5000 м3 гача — 1950 сўм;
- 5001 м3 дан 10000 м3 гача — 2275 сўм;
- 10001 м3 ва ундан юқори — 2600 сўм.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг