Нотариусликка талабгорлар учун ягона танлов ўтказиш тартиби белгиланди
Адлия вазирлиги Нотариусликка талабгорлар учун ягона танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни давлат рўйхатидан ўтказди. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар берди.
Унда айтилишича, ягона танлов Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси ҳамда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан нотариус лавозими бўш бўлган ёки янги нотариус лавозими таъсис этилганда ўтказилади.
Ягона танлов 2 босқичда (тест синовлари ва амалий имтиҳон) ўтказилиши белгиланган бўлиб, уни ўтказиш тўғрисидаги эълон «Инсон ва қонун» газетаси ва Вазирликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
Ягона танловнинг 1-босқичи Адлия вазирлиги томонидан талабгорларнинг рўйхати Агентликка тақдим этилган кундан бошлаб 10 кундан сўнг, бироқ 15 кундан кечиктирмай ўтказилади. Талабгорлар Агентликнинг электрон платформаси орқали давлат ва жамият бошқаруви, коррупцияга қарши курашиш, фуқаролик ҳуқуқи, нотариат ва ворислик ҳуқуқи бўйича тест синовини (40 та тест) топширади (60 дақиқа вақт ажратилади).
Тест синовида 55 баллдан юқори тўплаган талабгор муваффақиятли ўтган ҳисобланади ҳамда ягона танловнинг 2-босқичидан ўтолмаган тақдирда ҳам 1 йил давомида тест синовини қайта топшириш талаб этилмайди.
Шунингдек, 2-босқичда талабгорлар электрон платформада нотариал ҳаракатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва муаммоли масалага (казусга) жавоб бериш (тайёрланишга 20 дақиқа вақт ажратилади) бўйича синовдан ўтади.
2-босқич натижаси бўйича тўпланган балл энг юқори баллнинг 55 фоизидан юқори бўлганда ягона танловдан ўтган ҳисобланади. Мазкур ҳужжат 2026 йил 1 апрелдан эътиборан кучга киради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг