Норвегияда Исроилга қурол етказиб бераётгани айтилаётган заводга кириш йўли тўсиб қўйилди
Фото: nammo.com
Норвегия жануби-шарқидаги Рауфосс шаҳрида 30 нафарга яқин намойишчилар ўқ-дорилар ва ракета двигателлари ишлаб чиқарадиган “Nammo” заводига киришни тўсиб қўйишди.
Маҳаллий “NRK” хабарига кўра, намойишчилар шу орқали Норвегия компанияси томонидан ишлаб чиқарилган қуроллар Ғазо секторида Исроил томонидан қўлланилаётганига норозилик билдиришди.
Норвегия ҳукуматининг 1959 йилдаги декларациясига кўра, Норвегия ташқи ишлар вазирлигига ҳарбий технологияларни экспорт қилиш бўйича сўровларни кўриб чиқишда асосий принципи шундан иборатки, бу мамлакат “уруш бўлган ёки уруш хавфи мавжуд бўлган ҳудудда қурол ва ўқ-дориларни сотишга рухсат бермайди”.
“Биз заводга киришни тўсиб қўйиш учун келдик. Чунки “Nammo” томонидан ишлаб чиқарилган қуроллар Ғазода фаластинликларни ўлдириш учун қўлланилмоқда”, дейди “Фаластин қўмитаси” мустақил бирдамлик ташкилоти вакили Хьелл Стефансен.
Канал шу ўринда “Фаластин қўмитаси”нинг АҚШнинг Аризона штатидаги “Nammo” заводидан “Исроилга М141 граната учун ракеталар экспорт қилинаётгани” ҳақида хабарини эълон қилди. Айтилишича, бу қуроллар Ғазо секторида қўлланилади.
Телеканалнинг хабар беришича, ташкилот маълумотларига кўра, “Nammo” ва Норвегия Ташқи ишлар вазирлиги бу Америка қуроллари, чунки улар АҚШда ишлаб чиқарилганлигини айтиб, вазиятдан қочишга ҳаракат қилмоқда”.
Яъни компания ўзи ишлаб чиқараётган қуроллар Исроил армияси ихтиёрида эканлигини инкор этади.
“Улар Америка армиясига тахминан 10 йил олдин сотилган ва бу иш бўйича бизнинг муносабатимиз шу билан тугаган... Биз Норвегиядан Исроилга қурол ва ўқ-дори сотмаймиз”, дейди “Nammo” коммуникация масалалари бўйича директори Торстейн Корсволд.
Шу йилнинг ноябрь ойида Норвегиянинг “VG” газетаси кимёвий моддалар, жумладан, ракета ёқилғиси ишлаб чиқарувчи компания раҳбариятига таяниб, Норвегияда ишлаб чиқарилган ёқилғи компонентлари, Норвегия қурол экспортини тақиқлаганига қарамай, Исроил томонидан Ғазони бомбалаш учун “Hellfire” ракеталарида ишлатилиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг