Ноқонуний қум-шағал аралашмасини ковлаган фуқаролар 33 миллион сўм жаримага тортилди
Ҳолат Тойлоқ тумани Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими давлат инспекторлари томонидан ўтказилган навбатдаги кузатув рейд тадбири давомида аниқланди.
Бош бошқарма матбуот хизматининг маълум қилишича, Ўрай–Элипок маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан оқиб ўтувчи Дарғом канали бўйида шу атрофда истиқомат қилувчи фуқаро Э.А. ўз бошқарувидаги махсус техника воситаси ёрдамида қум-шағал аралашмасини ноқонуний равишда қазиб олиб, юк ташувчи автотранспорт воситаларга ортиб келаётгани маълум бўлди.
Мазкур ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан қонунчиликка мувофиқ тегишли тартибда чора кўрилди. Хусусан, фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 70-моддаси тегишли қисмлари асосида маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жами 33 миллион сўм миқдорида жарима ҳамда табиатга етказилган зарар ундириш белгиланди.
Қайд этилишича, сув ҳавзалари ва уларга туташ ҳудудларда қум-шағал материалларини рухсатсиз қазиб олиш атроф-муҳитга жиддий зарар етказиши билан бирга, экологик мувозанатнинг бузилишига сабаб бўлади. Шу боис бундай ҳолатларга нисбатан қатъий чоралар кўрилиши давом эттирилади.
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг