Ногиронлиги бўлган шахслар тайёрланган маҳсулотлар ярмаркаси

Регистон майдони ёнидаги Тошкент кўчасида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги” доирасида Ўзбекистон ногиронлари жамияти Самарқанд вилояти бўлими, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармаси ва қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотлар ярмаркаси ўтказилди.
“Биз биргамиз!” шиори остида ташкил этилган ярмаркада вилоятнинг 16 та туман (шаҳар) ҳудудларидан келган 36 нафар ногиронлиги бўлган шахслар ўз уйида тайёрланган ва ясалган турли хилдаги буюмлар билан қатнашди.
Бундай ярмаркаларни тез-тез ташкил этишдан кўзланган мақсад ногиронлиги бўлган шахслар ўз маҳсулотларини реализация қилиш ва сотишда дуч келадиган қийинчиликларни бартараф этиш ҳисобланади.
Ярмаркада кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этиб, жисмоний имконияти чекланганига қарамасдан, ҳунармандларнинг қўл меҳнати маҳсули бўлган нафис буюмларни катта қизиқиш ва ҳавас билан харид қилишди, шу орқали уларни қўллаб-қувватлашди.
“Биз биргамиз!” шиори остида ўтказилган ярмарка ногиронлиги бўлган фуқароларнинг маҳсулотлар билан яқиндан танишиш ва жамиятимизда инклюзивлик тамойилларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда доллар курси ўзгарди
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг