Ногиронларни ишга қабул қилганларга субсидия берилади

17:20 08 Март 2022 Жамият
2655 0

Фото: Иллюстратив фото

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ногиронларни ишга қабул қилганларга ҳар бир ходим учун 6 ойда БҲМнинг 1,5 бараварида субсидия берилади.

2024 йил 1 мартгача иш берувчиларга ногиронлар учун тўланган ижтимоий солиқ Давлат бюджетидан тўлиқ қайтариб берилади.

2022 йил 1 июлдан бошлаб Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш билан шуғулланувчи нодавлат нотижорат ташкилотларига базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари миқдорида қуйидаги тадбирларни молиялаштириш шартларини назарда тутувчи ижтимоий буюртма маблағларини ажратиш тизимини жорий этилади:

ногиронлиги бўлган шахслар учун тавсия этилган касблар ва уларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб ушбу шахсларни касб-ҳунарга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича давлат ёки нодавлат таълим ташкилотларига йўналтириш;

ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам сонидан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ҳамда улар учун иш ўринларини мослаштирган иш берувчилар томонидан мавжуд имтиёзлардан фойдаланиш даражасини ошириш;

ногиронлиги бўлган шахсларни тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятига жалб қилиш ҳамда улар учун ижтимоий таъминотга оид ахборот ва маслаҳат бериш ҳамда уларнинг ҳуқуқий онгини ошириш.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?