Нодирбек Абдусатторов яна Магнус Карлсенга қарши дона суради

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси Нодирбек Абдусатторов «Tata Steel Chess India 2024» турнирида иштирок этади. Ушбу мусобақа 13-17 ноябр кунлари Ҳиндистоннинг Калкутта шаҳрида бўлиб ўтади.
Бу анъанавий мусобақа олтинчи марта ташкил этилиб, дунёнинг энг кучли шахмат усталарини бир жойга тўплайди. Турнир рапид ва блиц йўналишларида қизғин жангларга бой бўлиши кутилмоқда.
Ушбу нуфузли турнирнинг мукофот жамғармаси 41,500 АҚШ долларини ташкил этиб, элит шахматчиларни ўзига жалб қилган. Турнирда ҳамюртимиздан ташқари тўрт карра жаҳон чемпиони Магнус Карлсен, Хитойнинг биринчи рақамли шахматчиси Вей Йи, германиялик истеъдод Винсент Кеймер, АҚШлик тажрибали спортчи Уесли Со, мезбонларда Видит Гужрати, Аржун Эригаиси, Праггнанандха Рамешбабу, Ниҳал Сарин ва Нараянан Сунилдут каби кучли шахматчилар иштирок этишмоқда.
Турнир формати икки йўналишда ўтказилиб, рапид ва блиц бўйича алоҳида ғолиб аниқланади. Рапид йўналиши 25+10 вақт назорати билан 9 турдан иборат бўлса, блиц йўналишида 3+2 вақт назорати билан 18 турдан иборат. Ҳар икки йўналишда ҳам шиддатли жанглар кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда доллар курси ўзгарди
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг