Нобел мукофоти физиология ва тиббиёт бўйича иммун толерантлик соҳасидаги кашфиётлар учун топширилди

15:03 06 Октябр 2025 Дунё
285 0

Физиология ва тиббиёт соҳасидаги Нобел мукофоти бу йил Мэри Э. Брункоу, Фред Рамсделл ва Шимон Сакагучига берилди. Бу ҳақда Нобел қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Мукофот олимларнинг периферик иммун толерантлик соҳасидаги кашфиётлари учун тақдим этилди.

Лауреатлар инсон иммун тизимининг ўз организмини зарардан ҳимоя қилиш ва унинг тўғри ишлашини таъминлаш механизмларини ўрганган. Тадқиқотда таъкидланишича, кучли иммун тизим ҳам назоратда бўлмаса, ўз аъзоларга ҳужум қилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилда физиология ва тиббиёт бўйича Нобел мукофоти Виктор Эмброс ва Гэри Равканга микроРНКни кашф этиш ва унинг ген экспрессиясини пост-транскрипцион тартибга солишдаги ролини ўргангани учун берилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?