Непалда кучли ёмғир: 23 киши ҳалок бўлди
Непалда кучли ёмғирлардан кейин юзага келган сув тошқинлари ва ер кўчиши оқибатида 23 киши ҳалок бўлди ҳамда минглаб одамлар эвакуация қилинди.
Непал пойтахти Катмандудан 200 километр узоқликда жойлашган Мягди туманида 9 киши вафот этган ва яна 30 киши қидирилмоқда. Шунингдек, бир қанча уйлар вайронага айланган.
«Қурбонлар сони яна кўпайиши кутилмоқда. Чунки қутқарувчилар чекка ҳудудларга яқинда етиб борди ва қурбонларни изламоқда» дейди Мягди тумани раҳбари Гян Натҳ Дакал. У яна 50 киши вертолётлар ёрдамида хавфсиз жойга олиб келинганини ҳам маълум қилди.
Мягдига қўшни Каски туманида эса 7 киши ушбу табиий офат қурбонига айланган, яна 7 киши ғарбий ҳудуд бўлган Жажаркот туманида ҳалок бўлган.
«Биз яна 8 кишини қидирмоқдамиз» дейди полиция ходими Кишоре Шрестҳа.
Кўп ҳудуди тоғлардан ташкил топган Непалда июнь ва сентябрь ойлари оралиғида муссон ёмғирлари мавсуми бошланади. Бу мамлакатда йилнинг ушбу даврида ер кўчкилари ҳамда даҳшатли сув тошқинларининг юзага келиши одатий ҳолдир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг