Непалда ижтимоий тармоқлар блокланишига қарши намойишларда 19 киши ҳалок бўлди
Непалда коррупция ва ижтимоий тармоқларнинг блокланишига қарши ўтказилган намойишлар қонли тўқнашувларга айланди. Reutersʼнинг ёзишича, полиция ва намойишчилар ўртасидаги тўқнашувлар натижасида камида 19 киши ҳалок бўлди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари маълумотига кўра, 100 дан зиёд фуқаро, жумладан 28 полиция ходими турли тан жароҳатларини олган.
Катмандуда полиция намойишчиларга қарши кўздан ёш чиқарадиган газ ва резина ўқлар ишлатди. Бир гуруҳ намойишчи мамлакат парламенти биноси жойлашган мажмуага кириб борди. Шунингдек, улар «тез ёрдам» машинасига ўт қўйган ва полицияга турли буюмлар отган.
Шу каби намойишлар мамлакатнинг жанубидаги Биратнагар ва Бхаратапур шаҳарларида ҳамда ғарбидаги Похарада ҳам кузатилди.
Норозиликлар ҳукуматнинг кўплаб ижтимоий тармоқларни блоклаш ҳақидаги қарори ортидан бошланган. Вазирлар маҳаллий органларда рўйхатдан ўтмаган платформа фойдаланувчилари сохта аккаунт очиши, ёлғон маълумотлар тарқатиши ва фирибгарлик билан шуғулланиши мумкинлигини таъкидлаган.
Блокланган тармоқлар қаторида YouTube, X, Reddit, LinkedIn, WhatsApp, Facebook ва Instagram ҳам бор.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг