Нега коронавирус инфекцияси аҳоли орасида кўпаймоқда?
Бугун АОКА штабида Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди.
Унда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди:
Савол: Нега коронавирус инфекцияси аҳоли орасида кўпаймоқда?
Жавоб: Карантин чоралари юмшатилганидан сўнг кўпчилик карантин қоидаларига риоя қилмай қўйди. Ниқобларни ҳафталаб алмаштирмай, ижтимоий масофага риоя қилмай қўйишди.
Кенг аҳоли қатлами билан мулоқот бошланиб кетгани натижасида аҳоли орасида коронавирус юқтирганлар аниқлана бошланди.
Савол: Яна карантин жорий қилинадими?
Жавоб: Аслида карантин тадбирлари бекор қилингани ЙЎҚ!
Аҳоли орасида касалланиш суръати шу тарзда ошиб борса карантин тадбирлари янада кучайтирилиши мумкин.
Савол: Нега бизнинг республикамизда касаллик енгил ўтяпти? Қарийб 80% бемор касалликдан тузалаётганини сабаби нимада?
Жавоб: Коронавирус инфекцияси асосан 80% ҳолатда енгил кечади, 15% ҳолатда ўрта оғирликда ва фақат 3-5% ҳолатда оғир, яъни нафас етишмовчилиги билан кечади.
Касалликга чалинганларни эрта аниқлаш ишларининг йўлга қўйилганлиги касаллик кечишида ижобий натижаларга эришиш имконини беряпти.
Бироқ вируснинг културал, морфологик, антиген, серологик хусусиятлари, вирулентлиги, патогенлиги каби масалалар ҳали кўплаб ўрганилади. Шунинг учун аниқ бирор тўхтамга келишга ҳали эрта.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг