«Наврўз» ва Рамазон ҳайити муносабати билан қўшимча электропоезд қатнови йўлга қўйилади
«Наврўз» ва Рамазон ҳайити муносабати билан юқори тезликда ҳаракатланувчи 775/776-сонли «Самарқанд — Тошкент — Самарқанд» йўналишида қатновчи «Афросиёб» электропоезди қўшимча қатновни амалга оширади. Бу ҳақида «Temiryoʻlekspress» АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, «Афросиёб» электропоезди жорий йилнинг 20, 21, 22, 23, 24, 25, 29, 30, 31 март ва 1 апрель кунлари қўшимча қатновни амалга ошириши белгиланган.
Поездлар қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
775-сонли «Самарқанд — Тошкент» йўналиши, Самарқанд 10:55 — Тошкент 13:15,
776-сонли «Тошкент — Самарқанд» йўналиши, Тошкент 13:56 — Самарқанд 16:14.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг