Навоийдаги корхоналардан бирининг чиқиндилари Зарафшон дарёсини заҳарламоқда
Навоий вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари ўз фаолияти давомида Зарафшон дарёсининг Кармана ҳудудидан оқиб чиқаётган сувнинг ранги озгина ўзгарганига, балиқлар ўлаётганига эътибор қаратди.
Бу ҳолатнинг сабабини бўлим бошлиғининг биринчи ўринбосари бошчилигида тузилган тезкор ишчи гуруҳи ойдинлаштирди. Тадқиқот давомида улар таҳлил лабораториясининг масъул ходимлари, Кармана тумани экологик инспекцияси, вилоят ветеринария лабораторияси ва «Навоийазот» АЖ санитария лабораторияси масъул ходимлари билан биргаликда дарёнинг бешта нуқтасидан аналитик намуналар олишди.
Натижада «Навоийазот» АЖнинг 267 чи қудуғидан бир қатор моддаларнинг чиқарилиши белгиланган меъёрдан ошиб кетиши аниқланди, бу эса заҳарланишга олиб келган. Ҳозирда дастлабки суриштирув ишлари давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг