Навоийда учувчисиз самолётлар ишлаб чиқарилади
Темур Эшбоев/«Халқ сўзи». Навоийда фуқаро авиациясига мўлжалланган бошқариладиган ва учувчисиз учиш аппаратлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати маълум қилди.
«Навоий» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси АЖ ҳамда Россиянинг «Биринчи тажриба-конструкторлик бюроси» МЧЖ ўртасида умумий қиймати 30 миллион долларга тенг СП–30 лойиҳасини амалга ошириш юзасидан меморандум имзоланди. Лойиҳа уч йилда тўлиқ амалга оширилади. Дастлабки маҳсулот — икки ўринли, тўлиқ металл конструкцияли самолёт — 2025 йил октябрида тайёр бўлиши режалаштирилган. Учинчи йилга келиб, йилига 100 та самолёт ишлаб чиқариш мўлжалланган.

СП–30 енгил, хавфсиз ва қулай бошқариладиган учиш аппарати бўлиб, у 100 метргача бўлган тайёрланмаган майдонларга қўна олади. Самолёт бензин ёқилғисида (АИ–95) ишлайди.
Бу лойиҳа амалга ошса, Ўзбекистон ўз авиация саноатига эга мамлакатлар сафида муносиб ўрин эгаллайди. Лойиҳа ички бозор эҳтиёжларини қондириш билан бирга Яқин Шарқ, Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатларига экспортни йўлга қўйиш имконини ҳам яратади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг