Навоийда сотувчи 2 дона қалампир учун 2 млрд сўмлик чек уриб юборди
Иллюстратив фото
Навоий вилоятида жойлашган дўконлардан бирида сотувчи адашиб, 20 минг сўмлик маҳсулот учун 2 миллиард сўмлик чек уриб юборди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, «Н*С*2020» МЧЖга қарашли дўконга кирган харидор 2 дона қалампир харид қилган, сотувчи эса ушбу маҳсулот учун 20 000 сўмлик чек уриш ўрнига англашилмовчилик сабабли 2 000 000 000 сўмлик чек уриб юборган.
Шундан сўнг тадбиркор катта миқдордаги ортиқча солиқ қарздорлиги юзага келгани ҳамда 2 миллиард сўмлик чекни бекор қилиб беришни сўраб, солиқ бошқармасига мурожаат қилган. Бироқ бошқарма чек маълумотларини таҳрирлаб бўлмаслигини маълум қилинган.
Хатирчи туман адлия бўлими томонидан жавобгар Навоий вилоят солиқ бошқармасининг 2025 йил 17 апрель кунидаги 7**9-сонли чекни таҳрирламаслик ҳолати қонунга хилоф деб топиш юзасидан Навоий туманлараро маъмурий судга шикоят киритилган.
Натижада солиқ бошқармаси мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари қонунга хилоф деб топилиб, суднинг ҳал қилув қарори тўлиқ тадбиркор фойдасига қабул қилинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг