Навоийда ҳавода юқори ифлосланиш аниқланди
Навоий вилоятида атмосфера ҳавоси ифлосланганлиги билан боғлиқ ҳолат ўрганилди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар қилди.
Ўрганиш давомида 19 июль куни эрталаб тонги вақти 7:00 дан 9:00 га қадар Навоий вилояти Экология бошқармасининг таҳлилий лабораторияси ҳамда «Навоиязот» АЖга қарашли Санитар лабораторияси билан корхона атрофида таҳлил ишлари олиб борилди ва атмосфера ҳавоси таркиби «EKOLAB» (Газоанализатор) аппарати ёрдамида текширилди.
Қайд этилишича, «Навоиязот» АЖ ва БХО атрофидан таҳлил ишлари олиб борилганда атмосфера таркибида аммиак 1,4 баробар ҳамда водород сулфиди 16,8 баробар меъёрдан юқорилиги аниқланди.
Бундан ташқари, Навоий вилояти Гидрометеорология бошқармаси лабораторияси томонидан олинган таҳлиллар натижасига кўра 1-кузатув пости (Зулфия кўчаси)да углерод икки оксиди 1,04, аммиак 1,1 баробар, 2-кузатув пости (Меъморлар кўчаси)да эса аммиак 1,2 баробар юқорилиги маълум бўлди.
Ҳозирда«Навоиязот» корхонаси ҳудудида текширув ўтказиш ва йўл қўйилаётган камчиликларга аниқлик киритиш мақсадида Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш вакили (бизнес-омбудсман) билан келишилган ҳолда текширувларни ўтказиш мақсадида тўпланган ҳужжатлар тақдим этишга тайёрланмоқда.
Аввалроқ Тошкентнинг Олмазор туманида ҳудуддаги омборхонада жойлашган сиғимдан перекс водород моддаси очиқ ҳавога сизиб чиқиши кузатилгани ҳақида хабар қилгандик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг