«Насаф» жамоаси «Ал-Наср»ни мағлуб этди
Кеча, 28 август куни аёллар ўртасида ташкил этилаётган Осиё чемпионлар лигаси саралашининг 2-тур баҳслари бўлиб ўтди.
Саралашнинг «B» гуруҳига Қарши шаҳри мезбонлик қилмоқда. Кеча майдон эгаси бўлган «Насаф» жамоаси Саудия Арабистони чемпиони «Ал-Наср» аёллар клуби билан куч синашди.

Учрашув 1:0 ҳисоби билан Владислав Хан жамоаси ғалаба қозонди. Учрашув тақдирини ҳал қилган ягона голга «Насаф» жамоаси етакчиси Людмила Карачик муаллифлик қилди.
Шу тариқа 2 та ўйинда 6 балл жамғарган Қарши клуби мусобақанинг финал босқичига йўл олишга яқин турибди. Жамоа саралашдаги сўнгги ўйинини 31 август куни Тайланднинг «College of Asian Scholars» клубига қарши ўтказади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Бугун 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг