Наманганда уйида қиморхона ташкил қилган шахс ушланди
Фото: Наманган ИИБ
Наманган вилояти Наманган туманида яшаш хонадонида 700 минг сўм эвазига қиморхона ташкил қилган шахс аниқланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу ҳолат «Хавфсиз ҳудуд — долзарб 20 кунлик» кенг қамровли профилактик тадбирлари доирасида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида аниқланган.
Жорий йилнинг 20 сентябрь куни Наманган туманида ўтказилган тадбирда «Қоракўл» маҳалласида яшовчи фуқаро ўзининг яшаш хонадонида 5 нафар фуқарога ўйин карталари ёрдамида қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйин ўйнашлари учун шароит яратиб берган. У бунинг эвазига жами 700 минг сўм моддий манфаат кўргани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Наманган тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 278-моддаси (Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг