Наманганда поезд енгил автомобилни уриб юбориши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди
2025 йил 13 сентябрь куни Чортоқ ва Уйчи бекатлари ўртасидаги қўриқланмаган темир йўл кесишмасида оғир йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
Маълум қилинишича, Gentra русумли енгил автомобиль ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, яқинлашиб келаётган поезд олдидан темир йўлни кесиб ўтишга уринган.
Автомобиль ичида жами олти киши — беш нафар аёл ва бир бола бўлган. Кучли тўқнашув оқибатида машинада бўлганларнинг барчаси ҳалок бўлди.
Поезд машинистлари шошилинч тормозни қўллашга уринган, бироқ тўқнашувнинг олдини олиш имконсиз бўлган. Поездга кичик техник зарар етган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг