Наманганда олий таълим муассасалари битирувчилари бандлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашида Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Одилжон Маматкаримов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан олий таълим муассасалари битирувчилари бандлигини таъминлашни самарали ташкил этиш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда олий таълим муассасаларини битирган ёшларни иш билан таъминлашда ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.
Таъкидланганидек, айрим туман ва шаҳарларда қарор ижросини таъминлаш бўйича ишларни самарали ташкил этишда камчиликлар мавжуд.
Жумладан, бандлик кўрсаткичлари умумий вилоят даражасидан паст бўлган ҳудудларга қаратилган чора-тадбирлар етарли эмаслиги қайд этилди.
Шу муносабат билан мутасадди идора ва ташкилотларга аниқ вазифалар юклатилди. Хусусан, ҳар бир битирувчининг бандлигини таъминлаш бўйича манзилли ишлар ташкил этиш, иш берувчилар билан тўғридан-тўғри ҳамкорликни кенгайтириш, меҳнат ярмаркаларини тизимли ўтказиш ҳамда уларнинг натижадорлигини ошириш вазифалари белгилаб берилди.
Йиғилиш якунида ишчи гуруҳларга қарор ижросини назоратга олиш, мавжуд муаммоларни қисқа муддатларда бартараф этиш ва амалий натижаларга эришиш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Россия НАТОга ҳужум қилиш учун шай ҳолатда — Бундесвер генерали
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг