Наманганда оилавий боғча болалари тортдан заҳарланди
Архив фото
25 июль куни Наманган вилояти Уйчи туманидаги оилавий боғчада бир гуруҳ болалар тортдан заҳарлангани аниқланди. Бу ҳақда вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар бермоқда.
Туманнинг «Гулшан» оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг 15 нафар тарбияланувчиси ошқозон-ичак фаолияти функцияси бузилиши, овқат токсикоинфекциясида гумонланиб, туман тиббиёт бирлашмасининг болалар юқумли касалликлари бўлимига ётқизилган.
«Ўрганиш натижасида муассаса тарбияланувчиларидан бирининг ота-онаси фарзандининг туғилган кунига сифатсиз торт ширинлиги олиб келингани ва у тарбиячи томонидан ўзбошимчалик билан болаларга берилгани аниқланган», — дейилади хабарда.
Шифохонада болаларга зарур муолажалар кўрсатилиб, ўша куннинг ўзида — икки соатдан сўнг 13 нафарининг ҳолати яхшилангани сабабли уйларига кетиши учун шифокорлар рухсат берган. 2 нафар болага эса бутунлай соғайганидан кейин, 26 июль куни жавоб берилган.
Бошқарма хабарига кўра, ҳозирда болаларнинг ҳаммаси соғлом ва улар оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотига қайтарилган. Туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли барча давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари масъуллари таълим муассасаларига сифати тез бузилувчи маҳсулотларни олиб кирмаслик, тарбияланувчиларга турли газли ичимликларни ичирмаслик, унли озиқ-овқат маҳсулотларига алоҳида эътибор қаратиш бўйича огоҳлантирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Кучли қичишиш ва жисмоний азобдан ташқари, инсонни руҳан ҳам емиради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг