Наманганда «Маҳаллаларда маънавий-маърифий ишларни тизимли ташкил этиш» мавзусида Республика семинари бўлиб ўтмоқда
Қудратилла Нажмиддинов/«Халқ сўзи». Наманган шаҳрида «Маҳаллаларда маънавий-маърифий ишларни тизимли ташкил этиш» мавзусида Республика семинари бўлиб ўтмоқда.
«Маърифат маскани»да бошланган мазкур семинарнинг дастлабки қисмида Уйчи туманида фаолият олиб бораётган 56 нафар зиёлига «Маърифат» тарғиботчилар жамияти гувоҳномаси ҳамда кўкрак нишонлари тантанали равишда топширилди.

— Давлатимиз раҳбари жорий йилнинг 25-26 март кунлари Наманганга ташрифи чоғида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга доир бир қатор вазифаларни белгилаб берганди, — дейди республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов. — Шундан келиб чиқиб, 780 та маҳалла фуқаролар йиғинларида маънавий-маърифий ишларни тизимли ташкил этилди. «Маҳалла еттилиги»га қўшимча равишда ҳар бир маҳаллада жамоатчилик асосида «Маърифат» тарғиботчилари фаолияти йўлга қўйилди. Наманган тажрибаси сифатида бу йўналишда эришилаётган ютуқларнинг дастлабки намунасини Уйчидаги ибратли ишларда ҳам кўриш мумкин.

Куннинг иккинчи ярмида семинар Уйчи туманида давом этди. Иштирокчилар маҳалладаги «Маърифат» тарғиботчиларининг фаолияти мисолида «Қумтепа», «Бўстон», «Жийдакапа», «Гулзор» маҳаллаларида «Маънавият сектори» доирасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан таништирилди. Жумладан, «Бобо-деҳқон мактаби», «Маҳалладаги устоз-шогирд мактаби», «Қадриятлар – маънавий камолот мактаби», «Жадидлар меросини ўрганиш, англаш – илдизи бақувват дарахтга айланиш имконидир», «Қатағон қурбонлари – Ватан фидойилари», «Тарбияда ўзбек миллий ўйин ва эртакларнинг таъсири», «Мактаб – ота-она – маҳалла – маънавият ҳамкорлиги ҳаётий заруратдир» мавзуларида маънавий-маърифий, маданий-мусиқий тадбирлар кўргазмали тарзда намойиш этилди.

Семинар дастурига кўра, иккинчи кунда иштирокчилар учун «Маърифат» тарғиботчилар жамияти аъзолари томонидан тренинглар ўтказилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
- “Ўзбекистон – дунёга ҳали очилмаган илм хазинаси” — Халқаро автомобиль федерацияси Президенти
- Она тили ва адабиёт фанидан мустақил ўқиш учун тавсия этилган бадиий асарлар рўйхати эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг