Наманганда ЙПХ ходими хизмат вазифасини ўтаётган вақтда вафот этди
Қоидабузар ҳайдовчини тўхтатишга уринган ИИБ ходими вафот этди. Бу ҳақида Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 21 ноябрь куни соат 23:00ларда ЙПХ ходимлари томонидан Наманган вилояти Давлатобод тумани ҳудудида ҳаракатланиб келаётган «Оniх» русумли автомашинага тўхташ ишораси берилганида, тегишли ҳужжатга эга бўлмаган ҳайдовчи ходимларга бўйсунмасдан қочишга уринган.
Шу вақтда рация орқали олдинроқда хизмат олиб бораётган катта сержант Вахобжон Мўминовга мазкур автомашинани тўхтатиш чорасини кўриш юзасидан хабар берилган. Шундан сўнг, Вахобжон Мўминов ҳайдовчига тўхташ ишорасини берган вақтда, ҳайдовчи юқори тезлик билан ходимни уриб юбориб, унинг ҳаёти учун оғир тан жароҳати етказган.
«Афсуски, катта сержант Вахобжон Мўминов вилоят Тиббиёт бирлашмасига олиб борилган вақтда вафот этди», — дейилади вазирлик хабарида.
Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида «Оnix» русумли транспорт воситасининг ҳаракати чекланиб, ҳайдовчи қўлга олинган.
Маълумот учун, катта сержант Вахобжон Мўминов 2007 йилдан ички ишлар органларида фидокорона хизмат қилган.
«Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Ўзбекистонга нечта давлатдан туристлар келаётгани очиқланди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг