Наманганда илмий ҳамкорликнинг янги уфқлари очилмоқда
 
                Қудратилла Нажмиддинов/«Халқ сўзи». Наманган муҳандислик-технология институтида «Физик тадқиқотлар ва муҳандислик технологиялари муаммолари» (ПРEТП – 2024) халқаро илмий анжумани ўтказилди. Унда ўндан ортиқ мамлакатлардан, жумладан, Замбия, Беларус, Малайзия, Ҳиндистон, Бангладеш каби давлатлардан етакчи олимлар ўз илмий мақолалари билан иштирок этди. Иштирокчилар таъкидлаганидек, тадбир илмий ҳамкорликни халқаро даражада мустаҳкамлаш, янги ғоялар ва технологияларни ривожлантириш учун муҳим платформага айланди. Чуқур пойдеворли маърузалар ва мунозаралар физика ва муҳандислик соҳаларида янги изланишларни рағбатлантиришга қаратилган бўлиб, анжуманнинг илмий даражасини янада оширишга хизмат қилди.

– ПРEТП – 2024 сингари анжуманлар биз олимлар учун улкан имкониятлар эшигини очади, – дейди Малайзиядан ташриф буюрган таниқли олима Сакина Абдуллоҳ. – Бу ерда биз нафақат янги илмий натижалар билан танишиб қолмай, глобал муаммоларни биргаликда ҳал қилишга йўналтирилган инновацион лойиҳалар ўртага ташланди. Наманган муҳандислик-технология институтида ташкил этилган ушбу тадбир минтақавий ҳамкорликни кучайтириб, илмий изланишларимизни янги босқичга олиб чиқади, деб ишонаман.

Анжуманда кўтарилган масалалар, жумладан, янги технологияларни жорий этиш, физик тадқиқотлар соҳасидаги янгиликлар ва илмий инновациялар бўйича мунозаралар олимлар ўртасида кенг муҳокама қилинди. Улар бу ерда тилга олинган янги илмий кашфиётлар ва инновацион лойиҳалар ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтиришга туртки бўлишини алоҳида таъкидлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
 
                 
        
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг