Наманганда 3 нафар 15 ёшли қиз кир ювиш машинасини ўғирлаб сотди

04:28 05 Декабрь 2021 Жамият
1261 0

Наманганда вояга етмаган уч нафар қиз кир ювиш машинасини ўғирлаб сотди. Бу ҳақда ИИВ Тергов департаменти матбуот хизмати хабар берди.

25 ноябрь куни қизлар Тўрақўрғон тумани Туркистон маҳалласига етиб келишди. Ўша куни улар 46 ёшли аёлнинг уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, 1,5 миллион сўмлик кир ювиш машинасини ўғирлаб кетишган.

Мазкур ҳолат юзасидан милиция ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғирлик) билан иш қўзғатди. Кейинроқ гувоҳлар уй ёнида «Жигули» машинаси ва уч нафар қизни кўрганликларини айтишган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари кузатув камералари ёрдамида ҳайдовчининг шахсини аниқлади. Шунингдек, Янги Наманган туманидаги Гулистон маҳалласида 15 ёшли қизлар кир ювиш машинасини 500 минг сўмга сотгани маълум бўлди.

Тергов процессуал тартиб асосида олиб борилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?