Наманганда 150 млн долларлик чиқиндидан электр энергияси ишлаб чиқарувчи завод қурилиши бошланди
Охирги йилларда вилоятда узоқ муддатга мўлжалланган чиқинди полигонининг йўқлиги, мавжудларининг эса жойдан-жойга кўчирилиши жиддий муаммоларни келтириб чиқармоқда эди. Чуст туманининг Зарафшон маҳалласи ҳудудида барпо этилаётган экосаноат зонаси эса бу муаммога мақбул ечим бўлиши кутилаётир.
Танлаб олинган 15 гектар ер майдонининг 10 гектарида «Everbright Environmental Energy Namangan» МЧЖ томонидан хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда қиймати 150 млн доллар бўлган «Чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқариш» лойиҳаси амалга оширилади.
Корхонанинг биринчи навбати келгуси йилда ишга туширилиши, 2027 йилда эса тўлиқ фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Янги завод юқори қувватга эга: у йилига 547,5 минг тонна чиқиндини қайта ишлаб, шу орқали 310 млн кВт/соат электр энергияси ҳосил қилади. Унинг 254 млн кВт/соати электр тармоқларига узатилади. Бу тахминан 300 минг аҳолининг йиллик электр энергияси эҳтиёжига тенг демакдир.

— Лойиҳа амалга оширилиши натижасида бир кунда ўртача 1 450 тонна, йилига 529,3 минг тонна чиқиндини тўплаш ва тўлиқ қайта ишлаш имконияти яратилади, — дейди вилоят Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Қобилжон Мираҳмедов. — Дастлабки босқичда 6 та тумандан ташилган чиқиндилар Тўрақўрғон туманидаги қайта юклаш станциясига етказилади, сараланади ва мазкур заводга олиб келинади. Қувват тўла ўзлаштирилгандан сўнг бутун вилоят ҳудуди шу тизим билан қамраб олинади.
Кеча Наманган вилояти экологиясини тубдан яхшилашга хизмат қиладиган ушбу долзарб лойиҳага расман старт берилди.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг