Наманган шаҳридаги уйлардан бирида газ портлаб кетди
Наманган вилояти Наманган шаҳрида Беруний кўчасидаги уйлардан бирида газ портлади. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, воқеа 12 декабрь куни соат 03:20 да содир бўлган. Ҳодисага уйнинг ётоқхонасига уланган газ қувури кранининг носозлиги сабаб бўлган, бунинг натижасида хонада газ тўпланиб, портлаб кетган.
Портлаш оқибатида ёнғин содир бўлиб, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги кучлари томонидан муваффақиятли бартараф этилган.
Ҳодиса оқибатида уй эгаси, унинг рафиқаси ва уч нафар фарзанди тан жароҳати олган, уларнинг барчаси турли даражадаги куйишлар билан жароҳатланган. Шунингдек, ёнғин натижасида 20 квадрат метр шифт ва том қисми зарарланган.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги огоҳлантиради: қиш мавсумида хоналарни иситиш учун ностандарт газ, электр иситиш мосламаларидан фойдаланманг, дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг