Наманган шаҳрида “Илк ривожланиш маркази” очилди

Бундай муассасалар ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган оилалар фарзандлари, алоҳида эҳтиёжга эга тарбияланувчиларни мактабгача таълимга қамраб олишга йўналтирилган. Вилоят марказида фаолият бошлаган шундай марказ Яккатут маҳалласидаги 100-умумтаълим мактабининг бўш турган хоналарида жойлаштирилган бўлиб, 240 нафар болажонни бағрига олади.
— Дастлабки “Илк ривожланиш маркази” бундан тўрт йил илгари Косонсой туманида ташкил этилган, ўтган вақт ичида ўзини оқлади, — дейди Наманган вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси шўъба бошлиғи Аброр Абдуқаюмов. — Икки модел, яъни болаларни марказга жалб этиш, шунингдек, алоҳида тарбияга эҳтиёжманд кичкинтойларнинг уйига ташриф орқали олиб бориладиган машғулотлар ижтимоий жиҳати билан ота-оналарга ҳам маъқул тушмоқда. Айниқса, ногиронлиги бор ўғил-қизларга ўз хонадонида инклюзив сабоқ берилаётгани улар тарбия топишида соғлом тенгдошларидан кам бўлмаган имконият яратилгани билан аҳамиятга молик.
Таъкидлаш керакки, ҳафта охирига қадар вилоятнинг Чуст, Норин ва Уйчи туманларида ҳам шундай марказлар очилиб, қўшимча равишда 1200 нафар болани мактабгача таълимга жалб этиш кўзда тутилган.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ.
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг