“Наманган – Гуйян” ҳамкорлиги янги босқичда
Шу кунларда Наманган вилояти делегацияси амалий ташриф билан Хитой Халқ Республикасида бўлиб турибди. Кеча гуллар шаҳри билан “қардош ҳудудлар” муносабатлари ўрнатилган Гуйчжоу провинцияси маркази Гуйян шаҳрида савдо-иқтисодий ва инвестицион форуми муваффақиятли ўтказилди. Ўзбекистоннинг ХХРдаги элчихонаси ҳамда “Guizhou Huayu Group” компанияси кўмагида ташкил этилган анжуманда “Янги Ўзбекистон” доирасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, хорижий сармоядорлар учун яратилган қулай шарт-шароитлар тақдим этилиб, Наманган вилоятининг саноат, қишлоқ хўжалиги, логистика, энергетика, қурилиш материаллари, фармацевтика ва экспорт салоҳияти ҳамда инвестициявий имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Форум иштирокчилари Наманган вилоятининг Хитой компаниялари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш, қўшма корхоналар ташкил этиш, замонавий технологияларни жорий этиш ва экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган таклиф ва ташаббусларини юқори баҳоладилар.
- Форум якунида асосий йўналишларни қамраб олган умумий қиймати 1,1 миллиард АҚШ долларига тенг 8 та инвестицион шартнома ва келишувлар имзоланди, -дейди вилоят ҳокимининг ўринбосари Окибжон Иномов. — Ушбу лойиҳаларнинг амалга оширилиши ҳудудимизда янги иш ўринлари яратиш, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва умумиқтисодиётни жадал ривожлантиришга хизмат қилади.
Тадбир иштирокчилари “Наманган – Гуйян” форматидаги ҳамкорликни тизимли равишда давом эттириш, икки ҳудуд ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш бўйича ўзаро тайёр эканликларини билдирдилар.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг