Наманган давлат техника университетига ректор тайинланди
Наманган давлат техника университетига янги ректор тайинланди. Бу ҳақида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Ойбек Каримович Эргашев Наманган давлат техника университети ректори этиб тайинланди.
Ойбек Эргашев тайинловга қадар Наманган муҳандислик-технология институти илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори сифатида фаолият юритган.
Маълумот ўрнида, Ойбек Каримович Эргашев 1982 йил 7 январь куни Наманган туманида таваллуд топган. Маълумоти олий, 2003 йили Наманган муҳандислик-педагогика институтининг бакалавриат, 2006 йили магистратура йўналишини тамомлаган. Мутахассислиги муҳандис-технолог-педагог.
Ойбек Эргашев меҳнат фаолиятини 2003 йилда Наманган муҳандислик-педагогика институтида кимёвий технология кафедраси лаборатория мудири сифатида бошлаган. У меҳнат фаолияти давомида Наманган муҳандислик-педагогика институти, Ўзбекистон Фанлар академияси умумий ва ноорганик кимё институти, Наманган муҳандислик-технология институтида турли масъул вазифаларда самарали иш олиб борган. Институтнинг кимё-технология факультети декани, ўқув ишлари бўйича проректор лавозимларида ҳам фаолият юритган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- ICCI 2026: Янги Ўзбекистоннинг қурилиш салоҳияти – ғоялардан кенг кўламли ечимларгача
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг