Муносабатларнинг шонли тарихи бугунги ҳамкорлик учун мустаҳкам пойдевор
Фото: president.uz
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Хива шаҳрига ташриф буюрди.
Кеча бўлиб ўтган музокаралар якунида давлатимиз раҳбари ўзбек ва озарбайжон халқлари муносабатларининг шонли тарихи бугунги кўп қиррали ҳамкорлик учун мустаҳкам пойдевор яратганини таъкидлаган эди.
Ҳақиқатан ҳам, қардош халқларимиз азалдан борди-келди қилиб, бир-бирининг маданиятини бойитган. 2500 йилдан зиёд тарихга эга Хива бунда муҳим ўрин тутган.
Шу жиҳатдан, Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентларининг бу қадимий шаҳарга ташрифи катта маънога эга.
Ичан қалъа нодир шаҳар-ёдгорлик сифатида диққатга сазовор. Бу ерда 120 дан зиёд меъморий обидалар бор. Шу боис Хива шаҳри 1990 йил 12 декабрда ЮНEСКО Маданий мерос рўйхатига киритилган.
Давлат раҳбарлари Ота дарвозадан кириб, Кўк минора, Кўҳна арк саройи, Шерғозихон мадрасаси, Жума масжиди, Тош ҳовлини томоша қилди, Алломалар музейи билан танишди.
Хоразмча қўшиқ ва рақслар ижроси меҳмонларга кўтаринки кайфият бахш этди.
Президентлар Ичан қалъа яқинидаги Нуриллабой саройини ҳам бориб кўрди.
Бу мажмуани 1884 йилда Хива хони Муҳаммад Раҳимхон Феруз қурдирган. Кейинчалик қўшимча бинолар ҳам барпо этилиб, бешта ҳовлидан ташкил топган. Саройда ҳам шарқона, ҳам европача услубдаги архитектура ажойиб тарзда уйғунлашган. Яна бир эътиборли жиҳати, XX аср бошларида кўпгина сиёсий жараёнлар айнан шу саройда кечган.
Хиванинг давлатчилик ва илм-фан ривожида тутган ўрни, қадимий обидалари ва санъати озарбайжонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг