Мулоқот мажлиси сессиясида хотин-қизларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш чоралари кўриб чиқилди
Фото: Акмал Муҳаммадев/«Халқ сўзи»
Тошкент шаҳрида давом этаётган Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари мулоқоти мажлиси доирасида «Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш ва ҳуқуқий ҳимоя» мавзусида бешинчи сессия ўтказилди.
Сессияда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон парламентлари, жамоат ташкилотлари, халқаро ташкилотлар вакиллари ҳамда фуқаролик жамияти фаоллари иштирок этди.
Туркманистон Межлисининг Фан, таълим, маданият ва ёшлар сиёсати қўмитаси раиси Б. Мирадова сессияда модераторлик қилди.
Иштирокчилар хотин-қизларни зўравонликдан ҳимоя қилиш, қонунчилик ва ҳимоя тизимини мустаҳкамлаш, юридик ва психологик ёрдам кўрсатиш имкониятларини кенгайтириш, гендер стереотипларга қарши чора-тадбирлар кўриш, давлат ва фуқаролик жамияти ҳамкорлигини ривожлантириш каби масалаларни муҳокама қилди.
Шунингдек, оилада зўравонликнинг олдини олишга қаратилган қонунлар, ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ва кризис уйларининг аҳамияти алоҳида таъкидланди.
Сессия якунида иштирокчилар аёлларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқ ва салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш ҳамда минтақа давлатлари ўртасида тизимли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш аҳамиятини қайд этди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг