Можаролар туфайли дунё бўйлаб 100 миллион одам ўз уйини тарк этган. Бу рекорд кўрсаткич

Фото: РИА «Новости»
Қуролли тўқнашувлар, зўравонлик, инсон ҳуқуқлари бузилиши ва таъқиблардан қочишга мажбур бўлганлар сони кузатувлар тарихида биринчи марта 100 миллиондан ошди.
Бирлашган Миллат Ташкилоти (БМТ) қочқинлар агентлиги томонидан маълум қилинишича, бунга Украина ҳудудида Россия томонидан ўтказилаётган «махсус ҳарбий амалиёт» ҳам сабаб бўлган.
«Бу ҳалокатли можароларни ҳал қилиш ва олдини олиш, таъқибларни тугатиш ва бегуноҳ одамларни ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур қилаётган асосий сабабларни бартараф этиш учун уйғотувчи қўнғироқ бўлиши керак», дейди БМТнинг қочқинлар бўйича Олий комиссари Филиппо Гранди.
Қайд этилишича, Эфиопия, Буркина-Фасо, Мьянма, Нигерия, Афғонистон ва Конгодаги қуролли тўқнашувлар ва инқирозлар ҳам қочқинлар сонининг кўпайишига сабаб бўлган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда доллар курси ўзгарди
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг