Мототцикл ва скутер иштирокидаги ЙТҲда 25 ва 26 ёшли ҳайдовчилар вафот этди

Сергели туманида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси оқибатида 25 ва 26 ёшли ҳайдовчилар вафот этди. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Унда айтилишича, жорий йилнинг 8 июнь куни соат 02:00 ларда Сергели тумани Файзли Тошкент кўчасида ҳайдовчи 1999 йилда туғилган Ш.Х. бошқарувидаги «QJ Motors» русумли мототранспорт воситаси ва ҳайдовчи 2000 йилда туғилган М.З. бошқарувидаги «Drongo» русумли скутери тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси берган маълумотларга кўра, мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки ҳайдовчи ҳам олган тан жароҳатлари натижасида вафот этган.
«Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан қоидаларга риоя қилишларини тезликни белгиланган меъёрлардан оширмасликларини сўраймиз», — дейилади бошқарма хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг