Мўътабар, мукаррам, муҳаррам – Фарғонада байрам иштирокчилари ана шундай олқишлар билан эъзозланди

Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Фарғона шаҳрида Ислом Каримов номидаги вилоят театр-концерт саройида Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.
Тантанали тадбирда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров юртимизнинг барча аёллари, фарғоналик опа-сингиллар, онажонларни байрам билан самимий муборакбод этди.
Байрам муносабати билан Президентимизнинг Фармонига кўра, бир гуруҳ фарғоналик фаоллар ҳам давлатимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлгани мамнуният билан таъкидлаб ўтилди. Дилноза Абдурасулова ва Лайлохон Сайназарова Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлангани эътироф этилди.
Ўз навбатида, кейинги йилларда жамиятимизда хотин-қизларнинг ўрни, мавқейи юксалиб, таълим, тиббиёт, фан, тадбиркорлик, маданият соҳаларидаги бошқарув соҳасида уларнинг салмоғи ошиб бораётгани қайд қилинди. Хусусан, бугунги кунда Фарғона вилоятида раҳбар аёллар улуши 32 фоизга, олий таълимдаги қизлар улуши 50 фоизни ташкил этмоқда. Истиқболли захира кадрлар сифатида 2600 нафар хотин-қизларнинг рўйхати шакллантирилди.
Тадбирда юрт равнақ-ривожи йўлида фаоллик ва фидойилик кўрсатаётган 25 нафар ҳамюртларимизга «Мўътабар аёл» кўкрак нишони, турли соҳаларда жонбозлик билан фаолият бораётганларга Фарғона вилояти ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи ҳамда эсдалик совғалари топширилди. «Фарғона аёли» видеороликлар танлови ғолиблари тақдирланди.
— Бугунги байрамда ўтган йил якунлари бўйича Фарғона вилояти мамлакатимиз ҳудудлари ўртасида самарадорлик кўрсаткичлари ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилиши туфайли биринчи ўринни эгаллагани тантанали тарзда маълум қилинди, — дейди Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Комила Кавлонова. — Ютуқларимиз муносиб эътироф этилиб, ташаккурнома ва эсдалик совғаси берилди. Бу фарғоналик барча опа-сингилларимиз меҳнатининг юксак эътирофидир.
Байрамга ўзбек миллий академик драма театри жамоаси томонидан намойиш этилган бадиий дастур янада файз ва шукуҳ бахш этди. Элимиз ардоғидаги санъаткорлар ижросида янграган шеърий монологлар, мумтоз қўшиқлар қатнашчилар томонидан роса олқишланди. Қадрдон куй-қўшиқлар барчани шодон даврага чорлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг