Москвалик 62 ёшли пенсионер Россия армияси ҳақидаги «фейк» учун етти йилга қамалди

01:27 31 Март 2023 Дунё
958 0

Фото: Михаил Симонов. Фото SOTA/Twitter

Москвалик 62 ёшли пенсионер Михаил Симонов етти йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Москванинг Тимирязевский суди қарор қабул қилган. Эркак «ВКонтакте» ижтимоий тармоғида Киев ва Мариупол шаҳарларини бомбардимон қилгани ҳақидаги изоҳлари туфайли Россия армияси ҳақида «фейк» тарқатишда айбдор, деб топилди.

Маҳкама чоғида айблов томонидан «бешинчи колоннанинг ҳаракатлари айниқса хавфли» эканини ва Симоновнинг сўзлари рус ҳарбийлари учун «орқадан пичоқ уриш» экани таъкидланди .

Прокурорнинг айтишича, пенсионернинг сўзларидан келиб чиқадиган зарарни «баҳолаб бўлмайди».

Симоновнинг адвокати судда эркакнинг саҳифасининг ижтимоий тармоқда бор-йўғи икки нафар обуначиси бўлганини ва бу постлар ёзда ўчириб ташланганини билдирган.

Пенсионернинг айтишича, «Euronews» мақоласини кўрганини ва одамларнинг ўлаётганидан афсусда бўлганлиги сабабли, унда айтилганларни ўз саҳифасида «ҳавола» сифатида такрорлаган.

«Бу қандай ҳавола эди? Импульс шундаки, одамлар ўлмоқда. Мен ҳар доим инсон ҳаёти устувор аҳамиятга эга бўлиши керак бўлган сўзсиз қадрият эканлигига ишонганман ва ҳозир ҳам ишонаман, гарчи бизда улар бундай деб ўйламайдилар. Мен ҳам шундай тарбияланганман», деган пенсионер.

Симонов 9 ноябрь куни Москвада қўлга олинган. Сўнгги йилларда у Беларусда яшаган. Манбада келтирилишича, у яхши эшитмайди ва гапиришда ҳам қийналади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?