Москвада кураш бўйича Россия терма жамоасининг тожикистонлик мураббийи ҳибсга олинди

Москвада эркин кураш бўйича Россия ёшлар терма жамоасининг келиб чиқиши тожикистонлик бўлган мураббийи Алишер Исматзода ҳибсга олинди. Бу ҳақда «Первый Русский» хабар берди.
Маълум қилинишича, Россия Тергов қўмитаси Алишер Исматзодани террорчилик фаолиятига ёрдам беришда айблаган. Оммавий ахборот воситалари мураббийнинг ҳибсга олиниши Доғистондаги терактлар билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Москванинг Шчербинск тумани суди Исматзодага 28 августга қадар қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини тайинлаган.
Тергов маълумотларига кўра, Исматзода Россияда тақиқланган ташкилотни молиялаштиришда иштирок этган. Бу қайси ташкилот эканига аниқлик киритилмаган. Хусусан, эркак террорчилик фаолиятида айбланган ёки бундай жиноятларда гумон қилинган шахсларга пул ўтказиб бергани айтилмоқда.
«Гап 100 рубль, 1 минг ва 9 минг рубль пул ўтказмалари ҳақида кетмоқда», дейилади хабарда.
Суд жараёнида Исматзоданинг адвокатлари унинг ҳеч қачон террорчилик ҳаракатларида иштирок этмагани ва режалаштирмаганини таъкидлаб, унинг айбсизлигини билдирган.
Доғистонда содир бўлган теракт оқибатида 20 киши ҳалок бўлди, 44 киши яраланди.
Доғистоннинг Дарбанд ва Махачқалъа шаҳарларига террорчилар ҳужум уюштирилди. Отишмаларда жами 20 нафар одам ҳалок бўлди. Уларнинг 17 нафари ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, 44 нафар фуқаро, жумладан 37 нафар кучишлатар тизими вакиллари яраланди.
Шундан сўнг Доғистонда уч кунлик мотам эълон қилинди.
Террорчилардан икки нафари Доғистондаги туман раҳбарларидан бирининг ўғиллари бўлиб чиқди, дея хабар берди «Интерфакс».
Собиқ UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Instagram саҳифасига жойлаган постида ҳолатни кескин қоралади ва теракт оқибатида қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига таъзия изҳор қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Дарбанд ва Махачқалъа шаҳарларида содир этилган террорчилик ҳаракатлари оқибатида кўплаб ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари ва фуқаролар қурбон бўлгани муносабати билан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга мактуб йўллаб, чуқур ҳамдардлик билдирди.
Шунингдек, Ўзбекистон ТИВ минтақадаги терактлар юзасидан муносабат билдириб, ҳолатни кескин қоралади.
«Доғистонда содир этилган шафқатсиз террорчилик ҳужумларини кескин қоралаймиз. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги номидан ҳалок бўлганларнинг барча яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз», дея ёзди ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
- Ўзбекистон терма жамоаси Қувайт билан 2 та ўртоқлик ўйини ўтказади
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг