Москва Киев билан музокаралар столига ўтириш ниятида эмас — Ушаков
Кремль АҚШ ва Россия вакилларининг Маямида бўлиб ўтган учрашув давомида Украина билан тўғридан-тўғри музокара ўтказишни рад этди. Бу ҳақида BILD нашри маълум қилди.
Хабарда айтилишича, АҚШда бўлиб ўтаётган Украинадаги урушни тугатиш бўйича музокаралар ижобий якун топмаган. Мазкур учрашувда АҚШ номидан Дональд Трампнинг махсус махсус вакили Стив Уиткофф ҳамда Жаред Кушнер, Москва номидан эса Кирилл Дмитриев вакиллик қилмоқда.
Москва вакили мазкур музокаралар ҳақида фикр билдирар экан, тинчликнинг ҳақиқий истиқболларини кўрмаётгани ҳамда кейинги ҳаракатлар номаълумлигича қолаётгани ҳақида гапирган.
Кирилл Дмитриевнинг мазкур сўзлари АҚШда ўтказилаётган музокаралардан ижобий натижа чиқмаслиги ҳақидаги шубҳаларни орттириб юборган. Шунингдек, Россия президентининг ташқи сиёсат бўйича ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг баёноти билан эса бу шубҳалар янада кучайган.
«Москва Киев билан тўғридан-тўғри музокаралар столига ўтириш ниятида эмас. Ҳозирча ҳеч ким бу таклифни жиддий муҳокама қилмаяпти», — деган Ушаков.
АҚШ давлат котиби Марко Рубио Украинадаги урушни тугатиш бўйича музокараларда олдинга силжиш борлигини, аммо қилиниши керак бўлган ишларнинг энг қийини олдинда эканини таъкидлаб, шахсан ўзи Маями музокараларида иштирок этиши мумкинлигини маълум қилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг