“Монтаж” фильми Қозоғистонда совриндор бўлди
Кинематография агентлиги “Ёшлик” киностудияси томонидан “Debut start 2021” кинофестивалида ғолиб бўлган сценарий лойиҳалари асосида суратга олинган “Монтаж” қисқа метражли бадиий фильми Қозоғистондаги “Бастау” бутун дунё талабалар ҳамда дебютантлар кинофестивалида “Netpac” совринини қўлга киритди.
Шунингдек, мазкур фильм Ҳонг Конгда олий ўқув юртлари ўртасидаги “Global University Film Awards 2022” фестивали, Австрия пойтахти Вена шаҳрида бўлиб ўтган “Vienna International Film Awards” кинофестивали, Москва премьераси” халқаро кинофестивали ҳамда Марокашда ўтказилган VII “Tetauon” халқаро фильм мактаблари кинофестивалиda ҳам иштирок этган ва турли йўналишларда тақдирланган эди.
Кинокартина ҳақида қисқача: Фильм oиланинг муқаддас эканлиги ҳақида. Кимки уни қадрламаса, охир-оқибат йўқотади. Фильмда бир-бирини тушуна олмаган ва ҳозир алоҳида яшаётган оила аъзоларининг ҳаёти ҳақида ҳам ҳикоя қилинади. Оиланинг барча аъзолари ҳам мукаммал эмас. Тақдир ғилдираги уларни турли манзилларга сочиб юборган бўлса-да, улар оилавий учрашувни кутишади ва хоҳлашади. Фильмда фотограф Исломнинг бузилган оилани тиклашга уриниши акс этган. Ислом ҳаётдан ҳақиқий санъат асарини излайди - бинолардан, табиатдан ва турли нарсалардан. Лекин уни топа олмайди ва у ҳар бир қариндошининг олдига бориб, уларни суратга олади. Шундан сўнг, у дунёдаги энг гўзал санъат бу оила эканлигини тушунади.
Фильм сценарий муаллифи Ҳуснулло Жомонқулов, постановкачи режиссёр Дилшодбек Усмонов, постановкачи оператор Камолиддин Зиёвуддинов, постановкачи рассом Рустам Шоянов, картина директори Илҳом Абсаломов, бадиий раҳбар Тўйчи Аҳмедов.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг