Мўйноқда кучли шамол эски ҳокимлик биносининг томини учириб юборди

15:54 15 Ноябрь 2022 Жамият
749 0

2022 йил 14 ноябрь куни соат 16:00 атрофида кучли шамол Мўйноқ шаҳридаги эски маъмурият биносининг томини учириб кетган. 

Воқеа жойида жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Бинонинг кириш қисми, шунингдек, бино олдидаги шимолий ён платформа ва тераклар шикастланган. 

Ҳодиса оқибатида интернет алоқаси узилиб, вилоят Телекоммуникация компанияси томонидан янги кабеллар ўрнатилиши режалаштирилган. Шу билан бирга вайрон бўлган қурилиш материалларини йиғиш ишлари олиб борилиб, қайта тиклаш ишлари бошлаб юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?