Моҳир публицист ва шоир Исроил Шомиров вафот этди

08:28 06 Август 2021 Жамият
1404 0

Шоир, моҳир публицист, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Исроил Шомиров вафот этди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги хабар берди.

Исроил Шомиров 1961 йилда Бойсун туманининг Пулҳоким қишлоғида туғилган. Узоқ йиллик фаолияти давомида матбуот соҳасида, хусусан, «Сурхон ёшлари» газетаси бош муҳаррири вазифасида хизмат қилган. «Соғинч», «Болаликка қайтгим келади», «Кўксимдаги қуш» каби китоблари чоп этилган.

Таҳририятимиз марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдиради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?